2020 йил 27 октябрдан заводда яна бир юбилей марраси забт этилганди – жорий йилдаги 50 000 - автомобиль ишлаб чиқарилганди. Жами бўлиб, 2020 йил охирига қадар Хоразм атвомобиль заводида 60 000 дона автомобиль ишлаб чиқариш режалаштирилган.
UzAuto Motors Хоразм филиали 2013 йилда таъсис этилган, бир йилдан кейин конвейердан илк атвомобиль чиққан. Бугунги кунда корхонада Damas ва Labo автомобиллари чиқарилади.
Қайд этиш керакки, завод ишга тушиши билан бир вақтда, заводга бутловчи қисмлар етказиш учун бешта қўшма корхона – Uz Tong Hong, Uz Dong Yang, Uz Koram, Uz Dong Von, Uz Semyungнинг филиаллари ҳам очилган. Бу, ўз навбатида, тақрибан 600 та янги иш ўринлари яратиш имконини берган.