Парвозлар ҳафтада икки марта пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.  

HY-285 ва HY-286 рақамли авиақатновлар қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:  
— Бухородан жўнаб кетиш: 09:45 (Тошкент вақти)
— Истанбулга етиб бориш: 12:25 (Истанбул вақти)
— Истанбулдан жўнаб кетиш: 13:55 (Истанбул вақти)
— Бухорога етиб бориш: 20:05 (Тошкент вақти)

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.