Фарғона водийси аҳолисига янада қулай шароитлар яратиш мақсадида парвозлар ҳафтасига икки маротаба – якшанба ва сешанба кунлари амалга оширилади (маҳаллий вақт):

Фарғонадан жўнаб кетиш: 08:40

Дубайга етиб бориш: 11:35

Дубайдан жўнаб кетиш: 13:05

Фарғонага етиб бориш: 17:40

Фарғона – Дубай йўналишидаги чипталар нархи 2 217 926 сўмдан, Фарғона – Дубай – Фарғона йўналишидаги авиачипталар нархи эса 3 641 757 сўмдан бошланади.

Нархлар 26.09.2022 ҳолатига кўра амал қилади.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.