"Uzbekistan Airways" компанияси 30 ноябрга қадар 60 ёшдан ошган эркаклар ҳамда 55 ёшдан юқори аёллар учун эконом-класс ва ундан юқори тарифларга парвоз учун 25 фоизлик чегирма эълон қилди.

"Кексалар туризми ойи" муносабати билан ўтказилаётган мазкур чегирма "Uzbekistan Airways Sales" филиалларида ёки авиакомпаниянинг Ўзбекистондаги агентлари томонидан тақдим этилади.

"Авиачипта харид қилиш жараёнида ёнингизда, албатта, паспорт ёки ID карта бўлиши лозим", дейилади хабарда