Тошкентдаги авиачипталар сотуви бош офиси —  Uzbekistan Airways Sales  йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2022 йил июль-август ойлари мобайнида янги иш жадвалига ўтмоқда.

Йўловчиларга янада қулай бўлиши учун 2022 йилнинг 5 июлидан бошлаб  Uzbekistan Airways Sales филиали ҳар куни соат 09:00 дан 21:00 гача фаолият кўрсата бошлайди.

Бу эса йўловчиларга янада кўпроқ хизмат кўрсатишга имкон беради. 
 
Маълумот учун:  Uzbekistan Airways Sales  филиали қуйидаги манзилда жойлашган: Амир Темур шоҳкўчаси, 51-уй.