Юридик шахслар учун UZEX онлайн платформаси орқали 4 хонали рақамлар ким ошди савдоси бошланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси ахборот хизмати.
Бундан кўзланган асосий мақсад маълумот хизматлари учун қисқа (4 рақамлик) махсус рақамларни онлайн-аукцион тарзда сотиш орқали улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришдан иборатдир.
Онлайн-аукционларда фақат юридик шахслар иштирок этишлари мумкин бўлади. Бунинг учун mobilraqam.uzex.uz веб-сайтида онлайн рўйхатдан ўтишлари ва биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатаси (ҲКП)га закалат ва воситачилик йиғими учун керакли маблағларни киритишлари керак.
Онлайн-аукционда иштирок этиш масалалари юзасидан қўшимча маълумот олиш учун UZEX биржасининг Call-марказига (+71) 207-00-33 телефон рақами ёки @uzexfeedbackbot телеграм боти орқали мурожаат қилиш мумкин.