Янги тартиб «мобил қурилмаларни бегона шахсларнинг шахсий маълумотларидан фойдаланиб рўйхатдан ўтказишга чек қўйиш мақсадида» жорий қилинган.

«Ушбу тартибга кўра, қурилманинг IMEI-кодини/кодларини рўйхатдан ўтказишда жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган абонент рақами маҳаллий мобил операторларидан ариза берувчи номига расмийлаштирилган бўлиши керак», – дейилади оператор хабарида.