Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан  ташкил этилган «Саховат ва кўмак» умумхалқ  ҳаракати доирасида Сеулдаги Элчихонамиз томонидан Жанубий Кореядаги ватандошларимиз иштирокида 23 миллион Жанубий Корея вони (18,5 минг доллардан ошиқ) миқдорида маблағ йиғилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

4 майда йиғилган маблағ «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» Жамоат фонди ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Ватандошларимиз Сардоба сув омборида содир бўлган фавқулодда вазиятни эътиборга олиб, Рамазон ойида хайрия ёрдамини республиканинг ушбу ҳудудидаги тошқиндан жабрланган аҳолисини моддий ва маънавий қўллаш, шунингдек Сирдарё вилоятида коронавируснинг тарқалишини олдини олиш  мақсадида жўнатиш истагини билдирган.