Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ЎзТест — "Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази" давлат муассасасининг Бухоро вилоят ҳудудий филиалида 1 тонна 200 кг ва умумий нархи 150 млн сўм миқдорида бўлган “Тормозной стенд” синов ускунаси ҳамда 250 млн сўмлик газ балонларни ўлчаш воситаси ўғирланган.
Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатмоқда ўз манбаларига таяниб.
Хабарда айтилишича, "ЎзТест"да 6 млрд сўм маблағ мақсадсиз сарфланиб юборилган.
"Негадир, Агентлик раҳбарияти бу маълумотга ҳозиргача муносабат билдиргани йўқ, "Ўзтест" масъулларига қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида изоҳ беришни ҳам ортга сурмоқда.
ЎзА ушбу ҳолат юзасидан изоҳ сўраб ЎзТест — "Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази" давлат муассасаси масъулларга сўров юборган.
Расмий муносабатини эълон қиламиз", дейилади хабарда.