Узун туманида қурилиши тугалланган алоқа объекти фойдаланишга топширилди
Рақамлаштириш
23 ноя 2020, 11:13
1 478
Истеъмолчиларга сифатли мобиль алоқа хизматлари ҳамда кенг поласали интернет хизматларини кўрсатиш мақсадида филиалнинг Сурхондарё вилояти боғламаси томонидан 2020 йил ноябрь ойида Узун тумани “Боботоғ” ҚФЙ “Маданий турмуш” маҳалласидаги 3G/4G стандартида хизмат кўрсатувчи мобил алоқа база станциясининг қурилиши якунига етказилди.
Мазкур таянч станцияси Қурилиши тугалланган алоқа объектларини фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг тегишли қарорига асосан ишга туширилди.
Сурхондарё вилояти Узун тумани “Боботоғ” ҚФЙ “Маданий турмуш” маҳалласида 4195 нафар, жумладан “Саховатли йўл” аҳоли масканида 1865 нафар ва “Фазилат” аҳоли масканида 2330 нафар аҳоли истиқомат қилади.