"Ақлли" светофорларни ўрнатиш, йўлларга стандартларга мос чизиқлар тортиш ҳамда автотураргоҳларни тўғри ташкил қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланади. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълумот берди.
Айтилишича, Президентнинг транспорт тизимини модернизация қилишга оид қарорини ҳаётга татбиқ этиш ишлари бошланди.
Бунинг учун махсус тузилган Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази бугун Тошкент шаҳридаги тирбандликлар ва экология масалаларини ҳал қилиш, шунингдек, умуман, жамоат транспорти назорати бўйича тақдимот ўтказди.
Берилган ҳисоботларга кўра, бугун-эрта "ақлли" светофорларни ўрнатиш, йўлларга стандартларга мос чизиқлар тортиш ҳамда автотураргоҳларни тўғри ташкил қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланади.
Пойтахт учун ўта муҳим, жуда зарур бўлган ушбу лойиҳани амалга оширишда жамоага муваффақият тилайман", дея ёзган Саида Мирзиёева.