12 март куни V Тошкент Халқаро марафони ҳамда республикамизнинг 13 та шаҳрида “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.
Бу йилги мусобақалар турли масофаларда ўтказилади ва уларда профессионал спортчилар қатори барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин.
Шунингдек, жорий йилда илк бора болалар ўртасида "Кидс Рун” оммавий югуриш мусобақаси ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.
Тадбир ҳақида батафсил 24-февраль куни соат 14:30да "Бунёдкор" стадионининг анжуманлар залида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида маълумот берилади.