Кувайтда ўтадиган  Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси кеча Жиззахда Тожикистон термаси билан учинчи марта баҳслашди.

Биринчи учрашувда  4:4, иккинчи учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари учинчи учрашувни юқори савияда ўтказди ва   5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.