Кувайтда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси кеча Жиззахда Тожикистон термаси билан учинчи марта баҳслашди.
Биринчи учрашувда 4:4, иккинчи учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари учинчи учрашувни юқори савияда ўтказди ва 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.