"Қонуннинг 1-моддаси билан 1993 йил 7 майда қабул қилинган "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш киритилди:

Алоҳида ҳолларда, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар доирасида жалб этиладиган чет эл инвестициялари иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига Президент қарорлари асосида йўл қўйилиши белгиланди.

1995 йилда қабул қилинган "Концессиялар тўғрисида"ги қонун ўз кучини йўқотди.

Концессия — давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг бир тури ҳисоблангани сабабли, 2021 йилдан бошлаб Концессия лойиҳалари "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги қонун билан тартибга солинади"