"Ипак йўли дурдонаси" XIII Тошкент халқаро кинофестивали ҳаётимда зарҳал ҳарфлар билан ёзилиб қоладиган бўлди. Беш кун менинг учун унутилмас лаҳзаларга бой ўтди. Тожикистон ва Жанубий Корея Республикаларидан ташриф буюрган дўстларимизнинг ижодий ишлари,ўзбекистонлик ёш режиссёрлар ҳамда актёрларнинг ҳужжатли фильмлари менга ёқди.
Ҳакамлар бизнинг ижодий ишларга алоҳида эътибор берди. Камчилик ва ютуқларимизни рўй-рост айтишди. Асосли танқид қилди. Энг муҳими, ҳеч ким бундан хафа бўлмади. Чунки беш кун давомида қайси жанрда бўлса ҳам мукаммал картина яратиш қийин. Натижалар ҳам, ғолиблик ҳам нисбий.
Муҳими, дўстлар орттирдим. Ўзим учун Ўзбекистонни янгидан кашф кашф этдим. Фестивалда ижодий жамоамиз билан тақдим этган картинамиз сценарийси ҳакамлар томонидан алоҳида номинация билан тақдирланди. Ҳар йили ўтказилиши айтилаётган бу фестивалга келаси йили ҳам келишга, яхши тайёргарлик кўриб, бош совринни олишга ҳаракат қиламан.