Ҳозирда кузатув камералари ва полиция ходимларининг камералари таҳлили давом этмоқда.
Чоршанба кунги фермерларнинг кўча намойиши пайтида намойишчилар ўзларини тажовузкор тутишди. Бош вазир канцелярияси биноси яқинида намойишчилар полиция билан тўқнашувни юза келтирган, шиналарга ўт қўйган ва ёнаётган нарсаларни бино томон улоқтирган. Сейм биноси яқинида улар тошли йўлакни бузиб, полицияга тош отишди, бир неча полициячи жароҳат олди.
Польшада февраль ойи бошидан бери фермерларнинг норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Намойишчиларнинг асосий талаблари Украинадан Польшага қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини тўхтатиш ва 2050 йилгача атмосферага нол чиқиндиларни чиқаришни назарда тутувчи Европа Иттифоқининг экологик режаларидан (Яшил келишув деб аталади) воз кечишдан иборат, деб хабар беради ria.ru.