АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Мудофаа вазирлиги мутасаддилари “Шон-шараф” давлат музейида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар тўғрисида маълумот беришди.
Қайд этилишича, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти фахрийларининг қаҳрамонлигига оид “Хотиралардан ўрин олган тарих” китоби яратилди ва чоп этилди;
мажмуага ташриф буюрувчилар маънавий озуқа олишини кўзда тутган ҳолда, музей ичидан жой олган “Book cafe”си мингга яқин Иккинчи жаҳон уруши тематикасига оид китоблар билан бойитилди;
“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасининг shon-sharaf.uz веб-сайти такомиллаштирилди. Сайтда мавжуд медиа ва бошқа контентлар давлат, рус ва инглиз тилларида ишлаб чиқилди;
веб-сайтда “Электрон видеодарслар”, “Электрон китоблар”, “Илмий тадқиқот мавзулари”, “Бобомни излайман” ҳамда Иккинчи жаҳон уруши даврига оид медиаматериалларни ўз ичига олган “Фотогалерея” ва “Видеогалерея” бўлимлари ташкил этилди;
сайт орқали электрон видеодарслар тўплами “ZiyoNET” таълим порталининг “uTube.uz” видеопорталида акс эттириш имконияти яратилди;
музейининг биринчи қаватида жойлашган “Book cafe”да музей кинофотофонида мавжуд бўлган Иккинчи жаҳон урушига оид бадиий ва ҳужжатли фильмлар ва мингга яқин электрон китобларни махсус ускуналар ёрдамида намойиш этиш имконияти яратилди;
музейнинг биринчи ва иккинчи қаватларида Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистондан фронтга сафарбар этилган ватандошларимизни номма-ном рўйхатини тасвирловчи махсус инфокиосклар ўрнатилди;
мажмуага ташриф буюрган меҳмонларга ва хорижий мамлакат вакилларига юқори савияда экскурсия жараёнларини ташкиллаштириш мақсадида “Аудиогид” хизмати йўлга қўйилди.
бир қатор вазирлик ва идоралар архивларидан уруш даврига оид хужжатлар ва маълумотларни ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ вакиллари томонидан мажмуа электрон базаси бойитилди;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда тарих йўналиши талабалари орасидан иқтидорлилари саралаб олиниб, “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида экскурсовод сифатида амалиёт ўташ жараёни йўлга қўйилди. Бугунги кунга қадар 20дан зиёд талабалар амалиёт ўташди.