Улар билан мамлакатимиз ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ягона Ватан атрофида жипслаштириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан биридир.

Мазкур ташкилот қандай фаолият юритяпти, ўз олдига қандай вазифалар қўйган каби саволларга жавоблар кўпчиликка, айниқса, хориждаги ватандошларимизга қизиқарли бўлиши аниқ. “Ватандошлар” жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти, Алишер Навоий номидаги давлат мукофоти совриндори Шерали ЖЎРАЕВ билан суҳбатда айни жиҳатларга ойдинлик киритишга ҳаракат қилдик.

— Мамлакатимизда Республика байналмилал маданият маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолият юритади. Лекин “Ватандошлар” жамоат фондининг олдига қўйилган мақсад ва вазифалар мазкур ташкилотларникидан ҳам фарқли, ҳам уйғун. Уни ташкил этиш- га нималар туртки бўлди?

— Келинг, гапни жуда узоқ-узоқлар- дан эмас, юртимиз ҳаётида кечаётган 4-5 йил нари-берисидаги хайрли қадамларга бир назар ташлаш билан бош ласам. Ватандошлар билан ҳамкорликнинг узоқ муддатли ва мустаҳкам тизимини яратиш ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни тўлақонли амалга ошириш мақсадида Президентимиз 2018 йил 25 октябрда “Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиё сатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ушбу қарорга мувофиқ, Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар би лан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Респ убликаси давлат сиёсати концеп цияси, улар билан ҳамкорликни ривож- лантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Шундай қилиб, хорижда яшаётган ватандошлар учун кириш визаларини, шу жумладан, кўп маротабалик ва узоқ муддатли визаларни соддалаштирилган ҳолда расмийлаштириш, вақтинчалик яшаш ҳамда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома бериш йўлга қўйилди.

Хориждаги ватандошлар орасида юқори малакали мутахассислар давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва Ўзбекистоннинг бошқа давлат ташкилотларига раҳбарлик лавозимларига, шунингдек, ташкилотлар раҳбарларининг маслаҳатчиси сифатида жалб қилиниши белгиланди.

Давлат ватандошларнинг ижтимоий ва маиший масалаларини ҳал қилишга ёрдам беришни зиммасига олди.

Қарорга кўра, юртдошларимизнинг хорижда ўқиши, ишлаши ва бошқа ижтимоий масалалар “Эл-юрт умиди” жамғармаси, жисмоний ва юридик шахс ларнинг хайрия эҳсонлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан молиялаштириладиган бўлди. Ватандошларга соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон фуқаролиги берилиши белгиланди.

Юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган ватандошлар давлат мукофотлари ва фахрий унвонлар билан тақдирланиши, қонунчилик асосида давлат томонидан кўрсатиладиган бошқа қўллаб-қувватлаш ва рағбат чоралари кўрилиши мумкин.

Буларнинг барчаси “Ватандошлар” жамоат фонди тузилиши ва фаолияти бошланишига замин яратди, унга эҳтиёж, зарурат етилди. Фонд хорижда яшаётган ватандошларни тарихий Ватани — она юрт, ота маконимиз бўлган Ўзбекистонимиз атрофида янада жипслаштириш, уларнинг қалби ва онгида юрт билан фахрланиш туйғусини юксалтириш, миллий ўзликни сақлаб қолиш, ватандошлар ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмаларини қўллаб-қувватлаш, турли соҳаларда фаолият юритаётган ватандошларимизнинг салоҳиятини мамлакатимиз тараққиётига самарали йўналтириш мақсадида ташкил этилди.

Шунингдек, у хорижда истиқомат қилаётган ватандошларнинг ҳуқуқ ва эр кинликларини ҳимоя қилишга кўмакла шиш, мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларни белгиланган тар тибда моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, юртимизнинг бой илмий, маданий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш, ва- тандошларга маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишда кўмаклашиш, ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолиятни, ривожланган хорижий давлатларда яшаб келаётган олим ва ижодкор ватандошларимизнинг юртимиз нуфузини оширишга қаратилган илмий, ижодий изланишларини қўллаб-қувватлаш, ватандошларни Ўзбекистон ҳудудида тадбиркорлик, инвестициявий, илмий, маърифий ва маданий фаолият билан шуғулланишга фаол жалб қилиш ва Янги Ўзбекистонимиз ривожига тааллуқли бошқа шу каби муҳим масалаларни қамраб олган.

— Хорижда ҳам юртдошларимиз турли ташкилот, жамғарма, ҳамжами- ят шаклида тузилмаларга бирлашиб фаолият юритиб келадилар. Жамоат фонди улар билан ҳам ҳамкорлик қи- ладими?

— Ўтган қисқа муддат ичида ватандошларнинг 30 та жамоат бирлашмаси билан меморандум имзолаш бўйича келишув ва музокаралар, 95 та жамоат бирлашмаси билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича ёзишмалар олиб борилди. 100 дан ортиқ ватандош билан онлайн мулоқот ўтказилди, 350 дан ортиқ ватандош билан ижтимоий тармоқлар орқали алоқалар ўрнатилди.

Биз уларни, улар бизни муштоқлик билан тинглашди, келгуси режалар ҳақида фикр алмашилди, амалий ҳаракатларга замин яратилди. Юртимизнинг миллий байрам ва муҳим саналарини нишон- лашда ватандошларнинг фаоллигини ошириш учун тадбирлар ва танловлар ташкил этиб бориш йўлга қўйилди.

Хусусан, 21 октябрь — Ўзбек тили байрами кунига бағишланган “Тил — миллат кўзгуси”, 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан “Адолат мезони сенда мужассам” мавзуларида видеоконференция ўтказилди. Унда 70 га яқин хорижий мам- лакатдаги ўзбек жамоат бирлашмалари вакиллари, илмий салоҳиятга эга ватан- дошлар ва оилалари иштирок этди.

Хориждаги ватандошлар учун 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Ғурур ва ифтихорим рамзи” мавзусида ижодий ишлар танлови ўтказилди ҳамда ғолиблар фонднинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида овоз бериш йўли билан аниқланди.

Хорижий мамлакатларда яшаётган, турли соҳаларда муваффаққиятга эришган ватандошлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда мунтазам равишда жонли эфирда мулоқотлар ташкил этилмоқда. Умуман олганда, мамлакатимиздаги энг муҳим саналар учун хориждаги ватандошлар ва фонд ходимларининг видеороликлари тайёрланиши аллақачон анъанага айланиб улгурган. Қолаверса, “Ватандошлар” жамоат фондининг ижтимоий тармоқларда ўз саҳифалари очилди.

Уларда юртимиз ва хориждаги ватандошлар ҳаётига оид муҳим воқеликлар мунтазам ёритиб борилмоқда. Бундан ташқари, хорижда истиқомат қилаётган ватандош оилалар ҳақида ҳикоя қилувчи “Кун оиласи”, илмий салоҳиятга эга олимлар ҳақида маълумот берувчи “Ватандош олимлар” рукнлари бор.

Фаолиятини хорижий давлатларда бошлаб, айни пайтда мамлакатимизда давом эттираётган ҳамда тарихий илдизини Ўзбекистон билан боғлаган хориждаги юртдошларимиз иштирокида “Ватандошлар” телекўрсатуви эфир юзини кўрмоқда.

Ватандошларнинг давлатлар ва соҳалар кесимида рўйхати шакллантирилмоқда. Биз “Ватандошлар” жамоат фонди мақсад-вазифаларидан келиб чиқиб, ҳар қандай расмий, норасмий ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар билан ҳамкорлик ўрнатиш, ривожлантиришга тайёрмиз.

— Фонд ташкил этилганига ҳали кўп вақт бўлмади. Лекин аниқки, у ўз олдига истиқболли, эзгу мақсадлар қўйган ва шу йўлда аниқ режалар билан фаолият юритади, тўғрими?

— Албатта, ҳар қандай тузилма ва ташкилот эзгу ниятлар билан ташкил этилар экан, ўз олдига хайрли мақсадлар қўяди. Шу маънода, “Ватандошлар” жамоат фондининг ҳам аниқ йўналишлари белгилаб олинган. Фонд олдига қўй илган вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда фонд бошқарувини малакали кадрлар билан тўлдириш мақсадида ходимлар танлов ва суҳбат асосида ишга олинди.

Юқорида фондни ташкил этишга туртки бўлган омиллар қаторида унинг вази- фаларини қисман айтиб ўтдик. Булардан ташқари, ватандошларни Ўзбекистонда тадбиркорлик, инвестициявий, илмий, маърифий ва маданий фаолиятга фаол жалб қилиш, Янги Ўзбекистонга оид маълумотлар билан таъминлаш учун интерфаол электрон портални юритиш, улар хорижда дуч келаётган муаммо- ларни таҳлил қилиш ва ечими юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, миграция ва таълим соҳаларида ҳамкорликни кен- гайтириш каби долзарб вазифалар ҳам зиммамизда. Ватандошларимизнинг республика олий таълим муассасаларида ўзбек тилида таълим олишларига кўмаклашиш, хориждаги олим ва ижодкор ватандошларимизнинг юртимизда илмий, ижодий изланишларини қўллаб-қувватлаш, улар ўтказадиган тадбирларда таниқли адиблар, фан, дин, спорт, маданият ва санъат вакиллари иштирокини таъминлашга амалий ёрдам беришга тайёрмиз.

— Ўқувчилар учун қизиқ-да, фонднинг васийлик кенгаши раиси Шерали Жўраевнинг вазифалари нималардан иборат?

— Аввало, “Ватандошлар” жамоат фонди васийлик кенгаши раиси лавозимига лойиқ топилишим, албатта, мен учун жуда катта масъулият, эътироф, эътибор. Халқимиз хизматидаги бир санъаткор сифатида айтмоқчиманки, репертуаримдаги аксарият қўшиқлар Ватан, она юрт ва миллатимизни улуғлаш туйғуларига йўғрилган. “Ватан севмакдин ортиқ менга оламда шиор бўлмас”, “Ўзбегим”, “Ўзбекистон — Ватаним маним!”, “Сен агар буғдой бошоқ бўлсанг, сомонингман, Ватан.

Ҳамма вақт бошинг омон бўлсин, тово- нингман, Ватан!”, “Ватан деб оҳ чекмакни ватансиздан сўраб кўр”. Шу каби ғоялар ижодий фаолиятимдан мустаҳкам ўрин олган. Шу жиҳатдан “Ватандошлар” менинг эзгу ният ва эзгу амалларимга тўла ҳамоҳангдир.

— Конституциямизнинг 29 йиллиги тантанасида қатнашганингиз, катта саҳнага қайтганингиздан барча мухлисларингиз мамнун бўлди. Жамоат фондидаги масъулиятли лавозим сизни ижоддан бир оз чеклаб қўймайдими?

— Беадад шукрлар бўлсинки, мен 55 йиллар нари-берисида қўшиқ билан, санъат билан, санъатсевар, ўта мухлис ва шинаванда халқимиз билан бир тану бир жонман. Шунинг учун уларнинг кўзидаги қувонч, санъатга ташналик мени ҳеч қачон ижоддан тўхтамасликка ундайди.

Яратган ато этган овозимнинг ҳали узоқ йиллар шу мухлисларимга хизмат қилишини орзу қиламан. Зиммамга юклатилган бу шарафли вазифа эса менга куч-ғайрат бағишлайди. Ижоддан бир он ҳам чекламайди, қайтага, ижодимиз ҳамкор ватандошларимиз билан янада гуллаб-яшнайди.

— Чет мамлакатларда ўзбек маданияти, санъати, илм-фанини тарғиб қилиб, ўзлигимизни дунёга танитаётган ватандошларимизнинг аксарияти ташкилот фаолияти йўлга қўйилганидан мамнунлигини айтмоқда. Хусусан, миллий мақомларимизни Америкада тарғиб қилаётган ватандошимиз Изро  Малаков ҳам бу янги фаолиятингиздан жуда хурсандлигини айтди. Шу каби юртдошларимизга нималар деган бўлардингиз?..

— Бу масъулиятли ва шарафли вазифага лойиқ топилганимдан хурсанд бўлган барча дўстларим, ватандошларимга миннатдорлик билдириш баробарида айтмоқчиман: шу азиз Ватан барчамизники! Мусофирлик осон эмас, албатта. Ватаннинг қадрини мусофирдан сўранг, деб бежиз айтилмайди. Ватаннинг қадри ни юракнинг тубидан ҳис қилган ҳолда, машаққатлар, юрт соғинчига дош бериб, ўзбек номини танитаётган экансиз, биз сизлар билан қалбан биргамиз. Бизга билдираётган ишончингиз, “Ватандош” ҳақидаги эзгу ўйларингиз учун ташаккур.

Қаерда, қай лавозимда, тақдир ҳукмига биноан қайси бир мамлакатда яшаётган, фаолият юритаётган, яхши ниятлар билан тирикчилик ўтказаётган ватандошларим, ишларингиз бароридан келсин. Нимаики яхши ниятлар қилган бўлсангиз, ижобат бўлсин!

— Ташкилотнинг истиқболи, келгуси ижодий фаолиятингизда нима- ларни кўряпсиз? Барча ватандошларимизга Янги йил тилакларингиз...

— “Ватандошлар” жамоат фондининг ният-мақсади бениҳоя улуғвор. Энг муҳи- ми, биз уни амалда кўрсатишимиз керак.

Қўшиғимда бундай сатр бор: “Ватан деган ҳар кас ватанпарвармас”. Шундай экан, Ватанга бўлган муҳаббатимиз, уни юксалтиришга қаратилган ҳар бир хатти-ҳаракатимиз меҳр, муҳаббат, ғурур ва ифтихорга йўғрилган бўлиши керак.

Янги йилга келадиган бўлсак, ав- вало, юртимиз тинч бўлсин! Илоҳим,

мана шундай фаровонлигимиз, эркин- лигимизга кўз тегмасин! Омонлик бор юртдагина байрамлар бўлади, шундай юртгагина байрамлар ярашади. Ўзин- гиз ўйланг, ўқ овози эшитилиб турган мамлакатда одамларнинг кўнглига байрам, санъат сиғадими? Яратган- га шукр ки, бизда ҳаммаси ўз ўрнида.

Мана шу хотиржамлигимиз йўқолма- син, халқимиз бир тану бир жон бўлиб, давлатимиз раҳбарининг эзгу ишлари- га эш бўлсин! Ўзбек деган ном бутун дунёда тобора танилаверсин!

Ҳа, “Ватандошлар” жамоат фондининг ташкил этилиши хориждаги ватандош- ларимиз учун чинакам қувончли воқеа бўлди. Зеро, улар бизнинг, биз уларнинг қондоши, жондоши, ватандошимиз. Улар билан аждодларимиз, урф-одатларимиз, турмуш тарзимиз, томиримиз бир. Шу- нинг учун қаерда бўлмайлик, томирлари- миз бирлашаверади, она замин тафтида унга тобора маҳкамроқ боғланаверади. “Ватандош лар” мана шу ришталарни абадий боғласин, ўз олдига қўйган барча эзгу мақсадлари халқимизнинг бирдам- лиги, ойдин эртасига хизмат қилсин!

Нодир Маҳмудов,

Муножат Мўминова,

“Янги Ўзбекистон” мухбирлари