Ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш, қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш, миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни кучайтириш Ватан ҳимояси Ўзбекистон фуқароси учун муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш бугунги таълим ва тарбия тизими олдида турган устувор вазифалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил 7 январь куни Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий таълим муассасаларига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси доирасида Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Божхона институтида таҳсил олувчи курсантлар ва ўқитувчилар иштирокида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган 324-сонли умумтаълим мактабида уқувчи-ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Тадбир давомида мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан ва маънан баркамол, ҳарбий-ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланиб, институт курсантлари ва мактаб ўқувчилари ўртасида самимий муносабат шаклланди, Ўқувчилар томонидан ҳарбий хизматчи ва божхона ходими бўлиш йигит киши учун олий шараф эканлиги айтиб ўтилди.