Маълум қилинишича, 10 май куни вилояти ФВБга «112» тизими орқали Олтинсой тумани «Вахшивор» МФЙ ҳудудидаги тоғларга сайр қилиш учун чиққан 4 нафар фуқаро йўлдан адашиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабар асосида ФВВ қутқарувчилари зудлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, ҳудудда қидирув-қутқарув ишларини олиб борган.

Натижада адашиб қолган фуқаролар топилиб, соғ-саломат хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.