Самимий руҳда ўтган учрашувда республикамизнинг турли ҳудудларидан келган маданият муассасалари ва тўгараклар раҳбарлари соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Ўз навбатида, маданият вазири соҳада ҳали ўз ечимини кутаётган бир қатор масалалар мавжудлиги, уларни ҳал қилиш учун ходимлар замонавий билимларга эга бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Мулоқот сўнгида соҳа мутахассислари томонидан бир қатор таклифлар ҳам илгари сурилди. Уларни тез орада амалиётга жорий қилиш бўйича келишиб олинди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги матбуот хизмати.