Жумладан, туманнинг “Файзикент”, “Себистон” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, ҳудудда аҳолини қийнаётган ижтимоий муаммоларни ижобий ҳал этиш, бу борада соҳа ходимларининг касбий фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди. Жорий йил 27-28 март кунлари “Файзикент” маҳалласи Равот қишлоғида кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида зарар кўрган хонадон эгалари билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга зарур топшириқлар берди.

Шунингдек, вазир Р.Маматов “Себистон” маҳалласидаги Қизилқош ва Деҳқонобод қишлоқларида жойлашган нуронийлар чойхоналарига ташриф буюриб, бу ерда кексаларнинг ҳордиқ чиқаришлари учун зарур шарт-шароит яратиш бўйича ўз таклифларини берди ҳамда ушбу масканларга биттадан газ плита ва телевизор топширди.

Ташриф давомида вазир “Обод қишлоқ” дастури асосида ташкил этилган ободонлаштириш ишларини ҳам кўздан кечирди. Маҳалладаги оқсоқоллар билан суҳбатлашиб, қишлоқ аҳолисини қийнаётган муаммо ва камчиликларни тез фурсатда ҳал этиш бўйича туман мутасаддиларига кўрсатмалар берди.