Айни мақсадда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов ва соҳанинг қатор мутасаддилари Навоий шаҳрида бўлди.

Мутасаддилар дастлаб Навоий шаҳрида фаолият олиб бораётган "Ҳумо-Зилола Барҳаёт" профессионал бошқарув компаниясига ташриф буюрди.           

Мазкур бошқарув компанияси жами 101 та уй, 6 442 та хонадонга хизмат кўрсатади. Компания ўзини ўзи оқламаган 6 та ширкатни бирлаштирган ҳолда 2021 йилнинг август ойида фаолиятини ташкил этган. Бугунги кунда 14 560 аҳолига 40 га яқин хизмат турларини кўрсатиб келмоқда.

Вазир бошқарув компанияси ходимлари билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммолари билан қизиқди. Зеро, ушбу фаолиятни такомиллаштириш ва ривожлантириш баробарида аҳолига сифатли хизматларни тақдим этиш учун даставвал уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш муҳимдир.   

"Ҳумо-Зилола Барҳаёт" бошқарув компанияси ўз ҳудудидаги уй бошқарувчиларига аҳолидан коммунал тўловларни ўз вақтида тўлашларини тарғиб қилганликлари, улар орасида тушинтириш ишларини олиб борганликлари учун мажбурий бадалга 50 фоизли чегирмалар беришни йўлга қўйган. Ушбу ташаббусни вазир ҳам қўллаб-қувватлади ва мазкур тажрибани республика миқёсида оммалаштириш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Вазир Шерзод Ҳидоятовнинг Навоий вилоятининг энг чекка ҳудудларида сайёр қабул ўтказди.