Шундай сўнг, вазир 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ўз ҳуқуқидан фойдаланиб, муддатидан олдин овоз берди. Бу ҳақида вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига кўра, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга уч кун қолганида тугалланади. Демак, 2021 йил 14—20 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади.