Мазкур ҳолат юзасидан Сайхунобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси («Безорилик») 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича асосий гумондор процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Энг қизиғи, баёнотда  мазкур воқеликка оид айрим ижтимоий тармоқларда Соғлиқни сақлаш вазири шифокорларга қилинаётган тажовузлар бўйича Бош прокуратурага аввал ҳам мурожаат қилингани, бироқ муаммо ҳал этилмагани мазмуни акс этган хабарларга ҳам тўхталиб ўтилган.

Таъкидланишича, бундай маълумотлар ҳеч қандай асосга эмас. Нафақат шифокорларга, балки ҳар бир фуқарога қилинган тажовуз, уларнинг соғлиғи ёки мулкига қаратилган ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатлар қонун доирасида ҳал қилиб келинмоқда. Шундай экан, бу борада қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлиги таъминланишида шубҳага ўрин йўқ, дейилади хабарда.