Мулоқот Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 30 декабрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш жараёнида ёш мутахассислар имкониятидан мақсадли фойдаланиш ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, шунингдек, 2021 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилди.
Ёшлар билан учрашув доирасида Транспорт вазири ёшларга транспорт тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Университет инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот тингланди.
Шунингдек, бугунги ислоҳотлар жараёнида ёшларнинг алоҳида ўрни борлиги ва соҳадаги бундай ислоҳотларда ёшларнинг ғояларини, уларнинг амалга ошираётган ишлари билан яқиндан танишиш муҳимлиги таъкидланди.
- Бугун сиз азиз ёшлар билан учрашиш мен учун катта шараф, – деди вазир в.б. Илҳомжон Маҳкамов. – Албатта, сизларнинг фикрингиз, ишлаб чиқариш ва илмда эришаётган ютуқларингизни юзма-юз туриб эшитиш бизни ягона мақсадларда бирлаштиради. Бугун транспорт соҳасида қатор ишлар қилинмоқда. Бизнинг асосий мақсад соҳадаги ҳар бир ишимизда ёшларимиз фаоллигини кўриш. Бунинг учун сизлардан ўз меҳнат фаолиятингизга меҳр қўйиш, яхши ўқиш ва янги ғоялар устида тадқиқотлар олиб бориш талаб этилади. Биз, яъни вазирлик сизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз.
Учрашувда Илҳомжон Маҳкамов йиғилиш иштирокчиларининг эришаётган ютуқлари ва уларнинг таклифлари билан қизиқди.
– Бугунги учрашув биз учун жуда фойдали бўлди, – деди Тошкент давлат транспорт университети «Электр таъминоти» кафедраси ассистенти Ислом Каримов. —Тадқиқотчи сифатида мавжуд муаммоларни чуқурроқ ўрганиб, масалалар юзасидан етарли ва аниқ маълумотларни олиш мураккаблигини билдирдим. Вазир бу фикрларимни қўллаб-қувватлади ва бу масалада кўмак беришини билдирди.
Очиқ мулоқотда ёшлар тизимдаги мавжуд муаммолар бўйича вазирга савол берди. Вазир муаммоларни ҳал этиш учун амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берди. Таклифлар қабул қилиниб, уларни амалга ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ берилди.
Вазир ёшлар билан учрашди
Транспорт вазири ёшларга транспорт тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
Тошкентда автомойкадан олиб қочилган «Spark» қисқа вақт ичида топилди
- Мингбулоқда битта кўлда ҳам балиқчилик, ҳам шоличилик йўлга қўйилди
- «Қўқон ҳалваси» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди
- “Ўзгидромет” мамлакатимизнинг тўртта вилоятига сел келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди
- Бухорода ҳиндистонлик талаба вафот этди, унинг курсдоши гумонланувчи сифатида ушланди
- Тошкентда қизнинг шахсий материалларини тарқатиш билан қўрқитган йигит ушланди
Тўраев Азиз Оппоқовични «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- Ўзбекистон терма жамоаси «Ацтека» стадионида Мексикага миннатдорлик ёзувини қолдирди
- Илгиз Танташев Парагвай — Франция ўйини бошқаради
- Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар
- Ўзбекистон ва Германия етакчилари қўшма баёнот қабул қилиб, бир қатор лойиҳаларни ишга туширдилар
- Президентимиз “Навбаҳор” футбол клубининг академиясида бўлди