Мазкур ҳужжатга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этиляпти.

Белгиланишича, Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилиши муносабати билан қўшимча ажратилаётган штат бирликлари Ўзбекистон Президенти администрациясининг 5 та штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан киритилади.

Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-269-сон фармонига ўзгартириш киритилади.

Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.