Назиржон Тоҳиржонович Назиров Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг Кўп квартирали уйларни бошқариш ва иссиқлик таъминотини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси этиб тайинланди ва бошқа ишга ўтиши муносабати билан Акбар Ишпўлатович Ниёзов ушбу лавозимдан озод қилинди.

Азимбек Ойбекович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекциясининг Бюджет ташкилотлари, бюджет маблағларини олувчилар томонидан импорт қилинган маҳсулотларнинг асосланганлигини ўрганиш, тармоқларда ва ҳудудларда маҳаллийлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси этиб тайинланди.