Унга кўра, Бекзод Бахтиёрович Акрамов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, яширин иқтисодиётни қисқартириш ҳамда бюджет, солиқ ва божхона сиёсатини мувофиқлаштириш масалалари шуъбаси мудири этиб;

Зафар Райимович Рузиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тилини ривожлантириш фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими мудири этиб;

Учқун Абдивохидович Махмудов эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаментининг Атамашунослик ва топонимик объектларга ном бериш фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими мудири этиб тайинланди.