Табиийки, бу коммунал ва кўп қаватли уйлар аҳолисига хизмат кўрсатиш соҳасида қатор муаммоларни келтириб чиқаради. Шу маънода, кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳолини қийнаётган муаммолар ҳамда учраши мумкин бўлган авариявий вазиятларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри ҳудудларида бошқарув сервис компаниялари, ширкатлар фаолиятига кўмаклашиш бўйича тезкор авария-бригадалар тузилди.

Дастлаб қиш мавсумида Тошкент шаҳри аҳолисини қийнаётган муаммоларни қабул қилиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тезкор ишчи гуруҳлар шакллантирилди. Шунингдек, вазирликда аҳоли мурожаатларини қабул қилиш, маcъул ижрочиларга етказиш ва бажарилаётган ишларни мувофиқлаштириш бўйича 24 соатлик диспетчерлик штаби ташкил этилди. Соҳа ва ҳудудлар бўйича вазир ўринбосарлари бошчилигида 120 нафар ходим туманлардаги БСКларга бириктирилди.

Иссиқлик, ичимлик, оқова сув, электр ва газ таъминоти тизимларида юзага келган талофатларни бартараф этиш мақсадида 320 та ишчи ходимдан иборат 9 та тезкор авария таъмирлаш-тиклаш гуруҳлари йўлга қўйилди. Шу билан бирга, ишларни самарали ташкил этиш мақсадида жами 25 та махсус техника жалб қилинди.

Жорий йилнинг 16-22 январь кунлари ишчи гуруҳлар томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:

1 136 та кўп квартирали уйнинг электр, 172 та кўп квартирали уй, 3 та ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти ҳамда 4 та кўп квартирали уйннг газ таъминоти қайта тикланди.

Ҳудудлардаги 412 та кўп квартирали уйни электр энергияси билан таъминлаб берувчи жиҳозлар (кабель, шит, автомат) янгисига алмаштирилди, шунингдек, 8 кўп квартирали уйга боғлиқ 35 та трансформаторда таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

260 тага яқин кўп квартирали уйларнинг ертўла қисмида жойлашган муҳандислик ва оқова сув тармоқларида юзага келган авариялар, 56 та кўп квартирали уйларнинг ичимлик сув қувурларида юзага келган ёрилиш ва музлаш ҳолатлари бартараф этилди, шу билан бирга 30 та носоз лифт ускуналари таъмирланиб, ишга туширилди.

20 та кўп квартирали уйнинг том қисми жорий таъмирланди.

33 та кўп квартирали уйнинг 123 та кириш йўлак эшикларига доводчиклар ўрнатилди, шунингдек, 22 та кўп квартирали уйнинг кириш йўлакларидаги фрамуга ойналари ва 1 та уйнинг кириш эшиклари янгисига алмаштирилди.

868 та кўп квартирали уйнинг олд қисмидаги 207 860 кв.м йўлаклари музламалардан ва синган дарахт шохларидан тозаланиб, қум ва туз аралашмалари сепилди ва 10 та кўп квартирали уй атрофидаги чиқиндилар олиб чиқилди.

Шунингдек, вазирликда аҳоли мурожаатларини қабул қилиш, маъсул ижрочиларга етказиш ва бажарилаётган ишларни мувофиқлаштириш бўйича ташкил этилган 24 соатлик диспетчерлик штабига 16 январь куни соат 9:00 дан 23 январь куни соат 9:00 га қадар фуқаролар томонидан жами 385 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан, 135 таси электр, 36 таси газ, 170 таси иссиқлик, 12 таси ичимлик ва оқова сув таъминоти ҳамда  27 та бошқа масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушган. Юқоридаги мурожаатлар ҳудудларга бириктирилган масъул ходимларга йўналтирилган.