Мулоқотда бугунги кунда давлат хизматига киришда ўтказилаётган танловлар жараёнларида юзага келаётган муаммолар, уларнинг ечимлари, шунингдек, ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди. Платформани янада ривожлантириш бўйича таклифлар олинди.

Шунингдек, барча жараёнларнинг очиқлигини таъминлаш бўйича кадрлар бўлинмаси раҳбарларининг масъулияти оширилди. Эслатиб ўтамиз, Президентнинг ПФ-5843-сон Фармони билан давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар бўлинмалари фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш ваколати Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги зиммасига юклатилган, деб маълумот беряпти Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати.