Фармойишга кўра, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқилишида қуйидагилар устувор йўналиш ҳисобланади:

➖ давлат бошқаруви органларининг мақомини белгилаш;

➖ такрорланувчи вазифа ва функцияларини қисқартириш;

➖ раҳбар ўринбосарларининг йўналишлар кесимидаги жавобгарлик чегараларини аниқ белгилаш;

➖ вазирлик ва идоралар штат бирликларини мақбуллаштириш;

➖ бошқарув жараёнини автоматлаштириш, иш юритувини тўлиқ рақамлаштириш;

➖ “Очиқ идора” лойиҳасини амалга ошириш;

➖ давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштириш ва фуқароларнинг сансалорлигига барҳам бериш;

➖ вазирлик ва идораларнинг айрим функцияларини нодавлат секторига ўтказиш;

➖ тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларини битта маъмурий бинога жойлаштириш орқали аҳолига “Ягона дарча” тизими асосида хизмат кўрсатиш;

➖ кадрларни танлов асосида ва кенг рақобат муҳитида ишга қабул қилишни тўлиқ жорий қилиш;

➖ ўз устида ишламайдиган ва масъулияти бўлмаган кадрларга нисбатан “жамоавий таъсир”ни амалга ошириш;

➖ вазирлик ва идораларда ягона кадрлар рейтингини юритиш;

➖ давлат хизматчилари томонидан олинадиган кафолатланган бепул хизматлар ва воситалар пакетини ишлаб чиқиш;

➖ тендер ва танловларни очиқ ва шаффоф ҳолда ўтказиш тизимини такомиллаштириш;

➖ халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш;

➖ маҳаллий вакиллик органларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш;

➖ ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколат чегарасини аниқ белгилаш.