Вебинарда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси мутасаддилари, хорижда истиқомат қилаётган ёшлар ҳамда ОАВ ваиллари қатнашди.
Aссоциация раиси ўринбосарининг такидлашича 2021 йил 24 октабрда бўлиб ўтадиган Президент сайловини хориждаги ўзбекистонлик ёшлар ўртасида ҳам кенг тарғиб қилиш, ёшларнинг сайлов жараёнларида фаол иштирок этишини таъминлаш мақсадида Россия Федерацияси, Туркия, Малайзия, Белоруссия, Қизғизистон ва Жанубий Корея давлатларида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг вакил ва координаторлари томонидан "Ёш сайловчи – 2021" акцияси ўтказилди. Тарғибот акцияси хорижий давлатларда “Келажагинг_учун_овоз_бер”, “Сайлов:_Имконият_ва_маъсулият”, “Мен_сайлаш_ҳуқуқига_эгаман” хештеглари остида ташкил этилди. Ёшлар иштирокида ўтказилган ижтимоий тарғибот лойиҳалари орқали 57 минг нафарга яқин хориждаги Ўзбекистон ёшларини қамраб олишга эришилди.
Хорижий мамлакатларда ватандошларимизга гавжум шаҳарларда 14 октабрдан сайёр сайловлар ташкил этилди.
Маълумот ўрнида: Aссоциациянинг вазифаси тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда хорижий давлатларда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик ёшларнинг муаммолари ва интилишларини таҳлил этиш, хорижий давлатларда яшаётган, таълим олаётган ёшлар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш ва улар билан алоқа ўрнатишдан иборат.