Унда жорий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва яқин келажакда муносабатларни кенгайтириш режалари муҳокама қилинди.
Учрашув чоғида томонлар илгари келишилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг жорий ҳолати ва уни жадаллаштириш бўйича навбатдаги қадамлар хусусида фикр юритдилар.
Шунингдек, Ўзбекистонда энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, тоғ-кон саноати ва фармацевтика соҳаларида янги истиқболли саноат кооперацияси лойиҳаларини ўрганиш орқали инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
Корпорация раҳбари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган «Лойиҳа офиси» фаолияти доирасида саноат кооперацияси бўйича шаклланган янги лойиҳаларни молиялаштириш масалаларида иштирок этишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон – Россия иқтисодий ҳамкорлигини илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ҳамда Россия инвестициялари ва илғор технологияларини жалб этиш учун улкан салоҳиятга эга бўлган энг истиқболли соҳаларда янги таклифларни ишлаб чиқиш юзасидан биргаликда иш олиб боришни давом эттиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.