Ушбу ҳақидаги меморандум “Ўзбекнефтгаз” ҳамда ВЭБ компанияси раҳбарияти орасида имзоланган. Россия томонидан ушбу ҳужжатга ВЭБ раиси ўринбосари Даниил Алгульян ва Ўзбекистон томонидан «Ўзбекнефтегаз» бошқарув раиси Мехриддин Абдуллаев имзо чекишган.

“Ўзбекистон Республикаси – ВЭБ компаниясининг бир қатор йирик лойиҳалар бўйича энг йирк ҳамкорларидан бири. ВЭБ билан ҳамкорликда Ўзбекистонга Россиянинг юқори технологияли маҳсулотлари етказиб берилмоқда. Энди биз Ўзбекистонлик ҳамкорларимиз билан нефт-газ соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширмоқчимиз”, – деди Алгульян.

«Ушбу Меморандумни имзолаш орқали биз ҳамкорликнинг бутунлай бошқа даражасига эришмоқдамиз. Ишончимиз комилки, бу ўзаро манфаатли икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга кучли туртки беради », – деди Меҳриддин Абдуллаев.

Бир неча кун олдин Ўзбекистон Ресбуликаси ҳамда ВЭБ компанияси раҳбарияти умумий қиймати 40 миллион евро бўлган Россия юқор технологияли маҳсулотларини етказиб бериш ҳақида шартнома имзолаган эди. Ушбу маҳсулот “Ўзнефтгаз” ишлаб чиқариш объектлари ускуналарини янгилашга мўлжалланган.