Божхона органлари томонидан товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига мунтазам чора тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Тошкент-товар” божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда“Чуқурсой техник-идора” темир йўл чегара божхона пости орқали Қўқон шаҳрида фаолият юритувчи маъсулияти чекланган жамият номига келтирилган юк контейнери белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган оғирлиги ярим тоннани ташкил этувчи қиймати салкам 316 миллион сўмлик велосипед шиналари борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 121 миллион сўмдан ортиқ қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.