Терма жамоамиз сафидаги энг тажрибали спортчи, Олимпия ўйинлари қатнашчиси Мурод Холмуродов бронза медалини қўлга киритди, дея хабар беради Ўзбекистон Спортни ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати.
У эркаклар ўртасида ўтказилган шахсий пойга баҳсларида белгиланган масофани 29:58.291 дақиқа ичида босиб ўтди ва бу натижа билан у 3-ўринни эгаллади.
Ушбу дистанцияда 1-ўрин қозоғистонлик Евгений Фёдоровга насиб этди. Унинг натижаси 28:45.197 дақиқани ташкил этган бўлса, кумуш медалга Япония вакили Нариюки Масуда (29:36.745) сазовор бўлди.
Маълумот учун: бунгача терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионатида 3та олтин ва битта кумуш медални қўлга киритишган эди.