Тажриба Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Сабзавот, полиз екинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти (ИТИ) ҳузуридаги Ўзбекистон-Венгрия Картошкачилик илмий марказида амалга оширилмоқда. Унга кўра, картошка ўсимлигининг 5 та ин-витро (вирус фрее) нави илмий-тадқиқот институти иссиқхонасига жойлаштирилди.

Жараён Венгрия Қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети профессори Жолт Полгар томонидан зоом орқали бошқарилди ва мувофиқлаштирилди. Унда Тошкент давлат аграр университети талабалари, институт ёш олимлари иштирок этди.

Мутахассисларнинг айтишича, жараён ҳароратни назорат қилишни ҳисобга олган ҳолда экиннинг алоҳида тўқимасини кўпайтиришдан бошлаб ташкил етилган. Сўнгра экинни оммавий кўпайтириш, минитуганакаларни ишлаб чиқариш, махсус қутиларда ўстирилган кейинги авлодларни етиштириш йўлга қўйилади. Кейин эса далада экиш ва супер элита уруғларини олиш учун ўсимликлар авлодини яратиш ишлари олиб борилади.

Тажриба-синов босқичида ўсимликлар назорат қилинади. 2023 йил март ойидан бошлаб Ўзбекистонда ин-витро ўсимликларни оммавий тарзда экиш режалаштирилган.