«Veolia Energy Tashkent» коррупцияни қаттиқ қоралайди ва доимий равишда ходимларимизнинг касбий маҳоратини ошириш, шунингдек, корпоратив этикага риоя қилиш устида ишламоқда. Биз ходимларнинг иш ҳақини ўртача 20 фоизга оширдик,  малака ошириш бўйича ички тренингни йўлга қўйдик ва бу билан чекланиб қолмасликни режалаштирдик.

Компания томонидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг мажмуи бизга касбий стандартларни ошириш ва ходимларимизни ўз хизмат вазифаларига виждонан муносабатда бўлишга ундаш имконини беради.

«Veolia Energy Tashkent» янада самарали ҳамкорлик қилиш учун Тошкент шаҳри аҳолисидан коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисида (71) 227-08-35  телефон орқали хабар беришни сўрайди", — дейилади жамият баёнотида.