22 июнь куни мазкур кенгашнинг илк йиғилиши бўлиб ўтди.
Кенгаш йиғилишида Республикамизда фаолият кўрсатаётган ветеринария ва чорвачилик соҳаси учун мутахассис – кадрлар тайёрлаб бераётган 11 та турдош олий таълим муассасаларининг тегишли кафедра мудирлари, ўқув — услубий бошқарма бошлиқлари ва проректорлари иштирок этишди.
Кенгаш аъзоларининг таклифига кўра, Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибига тизимдаги илмий — тадқиқот институтлари, етакчи корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳам киритилди.
Тадбир давомида Кенгаш Низоми, таркиби ва регламенти тасдиқланиб, соҳа учун ўқув режалари, малака талаблари муҳокамаси ўтказилди. Ахборот хизмати