Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 апрелдаги “Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги
ПҚ-5098-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги "Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги 629-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари_ Туризм ва маданий мерос вазири, Халқаро Зардўзлик ва заргарлик фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита раиси ўринбосари А. Абдуҳакимов раҳбарлигида жорий йилнинг 15 март куни видеоконференция алоқа шаклида йиғилиш ўтказилди.
Фестивалга ҳайъат аъзолари ва иштирокчи сифатида ҳар бир хорижий мамлакатдан 6 нафаргача ижодий делегацияни таклиф этиши режалаштирилган.
Фестиваль доирасида миллий ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик йўналиши бўйича маҳсулотлар кўрик-танловини ўтказиш, истеъдод дарслари тажриба алмашинуви, вилоятдаги машҳур зардўз ва заргар ҳунармандлар фаолияти билан яқиндан танишиш имконияти кўзда тутилган.
Кўрик-танлов иштирокчиларининг маҳсулотлари кўргазмаси ва маҳорат дарсларини 12 та номинация бўйича халқаро ҳайъат томонидан баҳолаш, кўрик-танлов ғолибларини ташкилий қўмита томонидан диплом, қимматбаҳо эсдалик совғаси ва пул мукофотлари билан тақдирлаш белгиланган. Йиғилиш кун тартибидаги биринчи масала бу ва бошқа ташкилий масалалар бўйича “Ҳунарманд” уюшмаси раиси У. Абдуллаев ҳисоботи эшитилди, деб хабар бермоқда “Ҳунарманд” уюшмаси матбуот хизмати.