У бундан икки йил аввал ҳам юртимизда бўлиб, парламент сайловларини кузатган ва бу ҳақда Америка матбуотида ёритган эди.

Бугун Самарқандга келган Виктор Шибли эртага бўладиган овоз бериш жараёнларига тайёргарлик билан танишди, шаҳарнинг диққатга сазовор масканларида бўлди.

– Кейинги беш йилда Ўзбекистонда жуда катта ўзгаришлар бўлаётганини кўриб турибмиз, – дейди дастлабки таассуротлари билан ўроқлашган Виктор Шибли. – Бу мамлакат сиёсати, иқтисодиёти, одамлар турмуш тарзида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Икки йил аввал мамлакат парламенти сайловларини кузатиш имкониятига эга бўлган эдим. Ўшанда ҳам бир депутатлик ўрни учун бир неча номзод курашган, сайловлар очиқ ва партиялар ўртасида соғлом рақобат асосида ўтганди. Президент сайлови ҳам аввалгиларга ўхшамаган тарзда, анча демократик ўтаётганини кузатяпмиз. Сиёсий партиялар ҳам, оммавий ахборот воситалари ҳам анча жонланган. Аҳолининг сайловга оид сиёсий маданияти ошган. Хусусан, сайлов кампаниясини ёритишда, президентликка номзодлар ва сиёсий партияларнинг ўз сайловолди ташвиқотини олиб боришда оммавий ахборот воситаларининг роли кескин ошган. Бу ҳам демократиянинг бир кўриниши деб биламан. Ўзбекистондаги бу каби ижобий ўзгаришлар бардавом бўлишига ишонаман.

Самарқанд ҳақида айтадиган бўлсам, жуда гўзал ва бетакрор шаҳар. Туризм учун ҳар томонлама қулай маскан деб биламан, бу заминни.

Ғ.ҲАСАНОВ,

ЎзА