Уларнинг кўмаги билан героин ва опий гиёҳвандлик моддалари, тўппонча ва унинг газ баллонлари, гильза, патрон ва дроблар каби портловчи воситаларнинг мамлакатимиз ҳудудига кириб келиши олди олинган.
"Вилле", “Фея”, “Жесси” ва “Забар” лақабли хизмат итлари Миллий кинология маркази ташкил этилганлигининг 27 йиллиги муносабати билан “Хизмат ити нишони” билан тақдирланди.
Умумий ҳисобда республика миқёсида 38 бош хизмат итларига ана шундай нишонлар тақилди.
Тақдирланганлар орасида Жиззахда 9,5 кг. гиёҳвандлик воситасини фош қилган “Дайс”, Наманганда салкам 10 кг. гиёҳвандик воситасини фош қилган “Лорд”, Самарқандда салкам 11 кг. гиёҳвандлик воситаси ва 16200 долларни излаб топган “Сэм”, Сурхондарёда салкам 70 кг. гиёҳвандлик воситасини фош қилган “Ильда”, Фарғонада 53700 долларни фош қилган “Билли”, Бухорода 2 дона ов қуролини фош қилган “Багира”, Навоийда 1000 дона ўқларни фош қилган “Велли” лақабли ва бошқа хизмат итлари бор!
Улар бизнинг “тўрт оёқли” дўстларимиз ва садоқатли қаҳрамонларимиздир!
Шундай экан, эндиликда фақат кинологлар эмас, балки уларнинг хизмат итлари ҳам алоҳида мукофотланади, дейилади Навоий вилояти божхона бошқармаси берган хабарда.