Айни тушлик вақтида масканга борган вилоят раҳбари истиқомат қилувчилар тановулига берилаётган таомлардан ранжиди. 

- Баҳор ойида соғлом инсоннинг ҳам силласи қурийди, - деди вилоят раҳбари. – Шуни ҳисобга олиб, витамин ва минералларга бой овқатлар тайёрланиши керак. Президентимиз ушбу масалада, “уларни ота-онамиздек, болаларимиздек кўрсак ишимизда барака бўлади” дея таъкидлаган эди.
 
“Мурувват” уйида аутсорсинг хизмати бўйича танлов ўтказилиши тўғрисида эълон бериш топшириғи берилди. Ёз жазирамасида истиқомат қилувчилар учун сўлим ва салқинлик улашувчи манзарали дарахтлар экиладиган ҳамда соябонли ўриндиқлар (беседкалар) ўрнатиладиган жойлар белгилаб берилди.