Юртимизнинг қадимий масканларидан бири Шаҳрисабз нафақат гўзал ва сўлим табиати, балки тарихий обидалари билан ҳам маълум ва машҳурдир. Шаҳар 2000 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган. Айни кунларда ушбу нуфузли ташкилот мутахассислари Шаҳрисабзда бўлиб турибди.
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Франция шаҳарсозлик институти лойиҳачи мутахассиси ва ЮНЕСКО вакиллари билан учрашди.
Учрашувда Шаҳрисабз шаҳрининг маданий мерос ёдгорликларини сақлаш, рестарвация қилиш ишларида халқаро консервация услубларига амал қилиш орқали келажак авлодга етказиш бўйича муҳокамалар олиб борилди.