Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов вилоятнинг иккинчи ва тўртинчи сектор раҳбарлари билан бирга мазкур участкага бориб, биринчилар қаторида овоз берди.

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берди
 
 

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги Муҳандислик ва қурилиш институтида жойлашган 35-сайлов участкасига келиб овоз берди.

Сурхондарё вилояти ҳокими мамлакатимиз тараққиёти, тинч, осуда ҳаёт ва буюк келажак учун овоз бердиГулистон шаҳридаги 15-сайлов участкасида эрта тонгдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига овоз бериш бошланди. Ғофуржон Мирзаев оила аъзолари билан биргаликда ташриф буюриб, биринчилар қаторида овоз берди.