У шу кунгача “Сурхон саноат қурилиш инвест” қурилиш-ишлаб чиқариш корхоналари бирлашмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозмида ишлаб келган.

Маълумот ўрнида, Чори Қувватов 1981 йилнинг 30 июлида Қумқўрғон туманида туғилган. 2002 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги:  бухгалтерия ҳисоби ва аудит.

Ч.Қувватов турли йилларда “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг Тошкент вилояти минтақавий филиали бўлим бошлиғи, шўъба мудири, Қибрай филиали бошқарувчиси ўринбосари, Шарғун филиали бошқарувчиси, Сурхондарё вилояти минтақавий филиали бошлиғи, шунингдек, Марказий банкнинг Сурхондарё вилояти Бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ҳам ишлаган.