Инфекция бўйича етакчи мутахассислар коронавирус ҳақидаги оммабоп маълумотларни таҳлил қилди ва нимага ишониш, нимани сўроқ остида қолдириш кераклигини аниқлади, деб ёзади РИА Новости.
Энг кенг тарқалган қарашлар ичида қўлқопларнинг самарасизлиги, чекувчилар камроқ касал бўлиши ва ҳатто кийим орқали COVID-19ни юқтириш мумкинлиги ҳақидаги далиллар тилга олинди.
Сеченов университети Тиббий паразитология, тропик ва юқумли касалликлар институти директори Александр Лукашевнинг сўзларига кўра, қўлқопларнинг самарадорлиги баҳсли бўлиб қолмоқда.
«Қўлқоплар юқтириш хавфини камайтириши мумкин. Аммо айнан резина қўлқоп кийишга ҳеч қандай сабаб йўқ, бунда оддий қишки қўлқоплар ҳам ёрдам беради. Қўлқопларнинг фойдаси бўлмаслиги мумкин, қачонки агар сиз у билан бурнингизни ушласангиз» — дейди олим.
Гамалея марказининг директори Александр Гинсбург илгари чекувчиларнинг COVID-19дан «ҳимоя қилингани»га шубҳа қилганди. Унинг сўзларига кўра, коронавируснинг олдини олиш соғлом турмуш тарзи билан тарғиб қилинади, яъни одам ичмайди, чекмайди ва очиқ ҳавода бўлади.
«Инфекциянинг оғир кечиши юқтирадиган дозага боғлиқлигига шубҳа қилиш учун асослар мавжуд. Бу шуни англатадики, ҳатто бизни юз фоиз ҳимоя қилмайдиган чоралар ҳам ҳеч бўлмаганда оғир касаллик хавфини камайтиради», — дея Лукашев Гинсбургнинг сўзларига изоҳ бераркан.
«Кекса авлод вакиллари кўпроқ хавф остида эканлиги билан баҳслашиш қийин», деб таъкидлади тиббиёт фанлари доктори, вирусолог Анатолий Альтштейн. Унинг сўзларига кўра, «барча ёшдаги одамлар коронавирус олдида ожиз», аммо ёшлар орасида инфекциянинг аломатсиз шакли устунлик қилади, қариялар орасида эса статистик маълумотларга кўра ўлим кўпроқ.
«Аксарият одамлар аломатсиз шаклда касалликни бошидан кечиради, ҳатто улар бетоб эканлигига шубҳа ҳам қилмайди. Бироқ одамлар аломатсиз ҳолатда вирусни қандай юқтириши мумкинлиги тўғрисида маълумот йўқ. Тўғри, гарчи улар асосий тарқатувчи бўлмаса ҳам маълум даражада инфекцияни кўтариб юради. Аммо ўзларининг қайта юқтиришдан қанчалик ҳимоялангани ҳам ноаниқ», — дея қўшимча қилди Альтштейн.
Шунингдек, COVID-19 озиқ-овқат ва кийим-кечак орқали юқиши мутахассислар томонидан афсона сифатида қабул қилинади.
«Вирус бировга юқиши учун юқумли доза керак. Кийим-кечак, дўкондаги овқат, сочга тушадиган вирус ҳар қандай ҳолатда ҳам суюлади, унинг зарари ўнлаб ва юзлаб марта камаяди. Демак, бундай юқтириш эҳтимоли жуда паст ва кундалик ҳаётда ҳисобга олинмаслиги керак», — деди Лукашев.
Бундан ташқари, пандемияда ҳиднинг йўқолиши каби аломат коронавирус билан кучли боғлиқдир. Бироқ ҳамма вақт ҳам бу ҳолат COVID-19ни кўрсатмайди.
«Коронавируснинг аломати бу иситма, йўтал ва ҳидни йўқотиш бирикмаси. Аммо кўпинча сўнгги омил психологик характерга эга бўлиши мумкин», - дейди Альтштейн.
Коронавирус ҳақидаги бир нечта далиллар баҳсга ўрин қолдирмайди. Масалан, инфекциянинг ҳаводаги томчилар билан юқиши ва эркаклар тез-тез касалликка чалиниши. Лукашевнинг сўзларига кўра, вирусологлар ва шифокорлар нима учун бундай бўлишини аниқ билмайди, аммо бу кузатув катта статистик маълумотлар билан тасдиқланган.