Андижонлик олима Раънохон Хўжаеванинг инглиз тилидаги «Туризм: Ўзбекистондаги янги ислоҳотлар» номли рисоласида Қашқадарё вилоятидаги Қалъаи-шерон дарасида жойлашган 31та динозавр излари ҳамда Миришкор туманидаги Ачинкўл кўли ҳақидаги маълумотлар ҳам келтириб ўтилган.
Таъкидлаш жоизки, «Туризм: Ўзбекистондаги янги ислоҳотлар» китоби “Amazon”нинг турли қитъалардаги бўлимларида ҳам сотувга қўйилган. Китобдан Ўзбекистоннинг энг машҳур сайёҳлик масканлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг соҳани юксалтиришдаги роли ҳамда бошқа материаллар ўрин олган.